“Заковат” интеллектуал ўйини талабалар турар жойида

    Мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёшларнинг китобга қизиқишини ошириш, мутолаа маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада барча шароит ва имкониятлар яратилмоқда. Хусусан, Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг тўртинчиси “ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишдир”. Китобхонликни ва китобга бўлган муҳаббатни талабалар онгига сингдириш қалбига муҳрлаш мақсадида 2020 йил 1 декабрь куни 2-ТТЖнинг 4-ташаббус хонасида “Қишлоқ ва сув хўжалигини энергия таъминоти” факультети 1-курс талабалари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди. Ўйинда “Қишлоқ ва сув хўжалигини энергия таъминоти” факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини, факультет ёшлар етакчилари иштирок этишди. Хусусан “Заковат” интеллектуал ўйинида 1-курс талабаларидан иборат  9та жамоалар иштирок этишди. Музокараларга бой бўлган ўйинда талабалар ўзларини билим ва имкониятларини намоён этишди. Жамоаларга факультет раҳбарияти томонидан сертификат ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

 

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати