Ўзликни руҳан англаш

    Бугун 1-декабрь ГИМ факультети 1 – курс талабалари билан факультет декани Б. Норов, факультет ёшлар билан ишлаш декан ўринбосари О. Рўзибаев ва институт психологи иштирокида учрашув ташкил этилди. Учрашувдан мақсад  талаба ёшларни факультет раҳбарлари ва институт психологи фаолияти билан яқиндан таништириш эди.Учрашувни ГИМ факультети ёшлар билан ишлаш декан ўринбосари О. Рўзибаев ўз кириш сўзи билан очиб, сўз навбатини факультет декани Б. Норовга сўз берди. Б. Норов институтда талаба ёшлар учун келажакда дастуриламал бўлиб хизмат қиладиган нутқ сўзлади. Институтда талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан талабаларни таништириб ўтди. Шундан сўнг факультет ёшлар билан ишлаш декан ўринбосари О. Рўзибаев психологнинг инсон ҳаётидаги ўрни ҳақида ўз фикрини билдириб институт психологи Муҳайё Камолхоновна Мухамедовага сўз навбатини берди. Муҳайё Мухамедова талабаларга “Институт психологининг фаолияти” мавзусида тақдимот қилиб институт психологининг институтда олиб борадиган фаолияти турлари билан талабаларни таништириб ўтди. Йиғилиш сўнгида талабалар факультет декани ва институт психологига ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.“Институт психологи фаолияти” тўғрисидаги варақалар тарқатилди ва барча талабаларга “Психолог маслаҳати” каналига аъзо бўлиш тавсия қилинди.Шу билан қизғин тарзда тадбир ўз якунига етди.  

    

 

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати