“Қатағон қурбонлари” музейига ташриф
Бўш вақтларини мазмунли ўтказиш юзасидани Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 1 курс талабаларининг 2020 йилнинг 5 декабрь кунида бўш вақтларини мазмунли ўтказиш юзасидан ташрифлар графигига асосан Гидромелиорация факультети “Сув таъминоти мухандислик тизимлари” таълим йўналиши 105 гурух талабалари ва гурух мураббийи Ахмеджанова Г.Т рахбарлигида “Қатағон қурбонлари” музейига ташриф буюришди. Талабаларга “Қатағон қурбонлари” музейи билан тўлароқ таништириш мақсадида экскурсия ўтказилди. Экскурсияни талабаларга музей ходими бошчилигида тўлиқ таништириб берилди. Талабалар “Шахидлар хотираси” ёдгорлик мажмуи Ўзбекистон республикаси президенти Ислом Каримов ташаббуси ва рахбарлигида 2000 –йилда бунёд этилганлиги, музей 10 та бўлимдан иборат эканлигини кўриб ўзларига керакли маълумотларни олдилар. Ташриф жараёнида талабалар музей ходимларига ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожат қилишди, берилган саволларга аниқ жавоблар олишди.
TIQXMMI matbuot xizmati