Спорт - соғлик гарови

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида спортни ривожлантиришга ва ёш спортчиларни Халқаро миқёсда рақобатбардошлигини ошириш, жисмоний салоҳияти юқори, руҳий тетик спортчиларни тайёрлашга катта эътибор кўрсатиб келинмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни иккинчи ташаббуси айнан ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган. Ушбу шароитлардан унумли фойдаланиш талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Гидротехника қурилиши” факультети жорий йилнинг 28 ноябр куни факультет декани Б.Б.Ҳасанов ва ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.И.Азимов, факультет ёшлар иттифоқи ташаббуси билан 1 курс талаба-ёшлари ўртасида “СПОРТ – СОҒЛИҚ ГАРОВИ” шиори остида спортнинг “Мини-футбол” тури бўйича декан кубоги бўлиб ўтди. Унда 10 та команда иштирок этиб, 109 гуруҳ талабалари 1-даражали диплом ва декан кубогига, 102-гуруҳ талабалари 2-даражали диплом ва 105-гуруҳ талабалари 3-даражали дипломга сазовор бўлишди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати