Таълимнинг янги поғонасига йўналтириш
Ҳаёт довонлар оша ҳаракат бўлгани каби таълим жараёнининг ҳам юксак пиллапоялари бор. Унга интилиш касб танлаш орқали бўлиши аниқ. Маълум бир мақсадни ўз олдига қўйиб унга эришиш учун тўғри йўл-йўриқ ва маслаҳат зарур.
Жорий йилнинг 5 май куни институтнинг “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультетида академик лицей ўқувчи – ёшлари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда институт қошидаги академик лицейдан 110 нафар ва “International house in Toshkent” академик лицейидан 120 нафар ўқувчи – ёшлар иштирок этишди. Академик лицей ва касб ҳунар коллежлар билан ишлаш бўйича проректор Абдусаид Исаков, “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети декани Эркин Фармонов, факультет профессор – ўқитувчиларидан Бердирасул Худаяров, Исматулла Губаевлар ўқувчи – ёшларга институт тарихи ва ҳозирги кундаги ҳаёт фаолияти ҳамда бу институтда таълим олиб қайси соҳанинг эгаллашлари мумкинлиги тўғрисида маълумот беришди ва институт бўйлаб саёҳат уюштиришди.
Ўқувчи – ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олиб, институт тўғрисида тўлиқ маълумотларга эга бўлишди.
“ҚХМ” факультети маънавий – маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Икром Рахимов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.