Кулги - белги

Жонли жараёнга муносабат фаолликни талаб этади. Ижтимоий ҳаётдаги турли саналарни нишонлаш ҳам воқеликка ўзига хос муносабатни тақозо этади.

Жориий йилнинг 4 - апрел куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 4 - сонли талабалар турар жойида талаба қизлар ўртасида “Талабалар баҳори” ҳамда 1-апрел "Ҳазил ва мутойиба" кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 

4 - сонли талабалар турар жойи мудираси Дилфуза Аминова, тарбиячи-педагог Жавлонбек Қутлимуродов 2 - сонли талабалар турар жойи тарбиячи педагоги Дилором Сагдуллаева, Андижон қишлоқ хўжалик институти ўқитувчи ходимлари Одинахон Ҳасанова, Ҳурматой Муталибова, ТошДАУ Нукус филиали ўқитувчиси Гулзина Шимбергановалар қатнашишди.

       Инсон саломатлигининг таянчларидан бири самимий кулгидир. Бошқа мавжудотларнинг ҳаммасидан одам ўзининг кулиш фазилати билан ҳам ажралиб туради. Яхши, беғубор кулгидан руҳий соғлик, тетиклик пайдо бўлади. Шуниси ҳам борки, хушчақчақ одамнинг бугуни ҳам, эртаси ҳам қувноқлик билан ўтаверади. Шифокорлар кўпинча, кулги умр узайтириш доираси, дея таърифлайди. Ҳақиқатан, кулиб, қувнаб юрган одам узоқ умр кўради, бу фикр ҳаётда ўз исботини топган. Кулги кирган ҳар бир хонадондан ғам-ташвиш, уриш-жанжал, ғийбат бўҳтон, дарду алам қочади. Чеҳралар ёришиб хушмуомалалик ва аҳиллик кучаяди. Аммо фақат, кулги билан ҳаёт кечириб бўлмайди. Кулишнинг ҳам вақти-соати, меъёри бор. Шунингдек, кулги одоби ҳам мавжуд. Ана шуларга амал қилиб кулган кишигина кулгининг қадрига етади. Айни пайтда "Гидромелиорация" факультети 2-босқич талабаси Ирода Холмўминованинг 22 ёшга тўлганлиги билан ҳам қутлаш барчага хурсандлик бахш этди.

Тадбирда талаба қизлар шеърлар айтишди, саҳна кўринишлари намойиш этилиб, қўшиқлар айтилди. Шу аснода саҳна кўринишлари ҳамда Санъат ва маданият институти 2-босқич талабаси Муҳаммад Хўжанов жонли ижрода қўшиқ айтиб барча талабаларнинг кайфиятига кўтаринкилик бахш этди. 

     

4 - ТТЖ тарбиячи-педагоги Жавлонбек Қутлимуротов ахбороти,

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.