Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши
Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши раиси
Зухра Карабаевна Исмаилова
Тел: 90-921-00-61
E-mail: zukhra.ismailova@gmail.com
1. Фаолият тўғрисидаги қонун хужжатлари
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ХОТИН-ҚИЗЛАР МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА МАСЛАҲАТ КЕНГАШИ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ижтимоий- маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қуллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари туғрисида” 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш туғрисида” 2020 йил 18 февралдаги ПК-4602-сон қарори ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 июндаги Хотин-қизлар бўйича маслахат-кенгашларини тузиш тўғрисидаги 326-буйруғи асосида олиб боради.
2. Кенгашнинг асосий вазифалари ва функциялари
- Хотин-қизларни қуллаб-қувватлашга дойир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий хаётидаги роли ва фаоллигини ошириш ишларини ҳамкорликда ташкил этади;
- хотин-қизларнинг меҳнат жамоаларида, давлат ва жамоат бошқаруви соҳасидаги ролини кучайтириш, уларни ижтимоий-хуқуқий жиҳатдан қуллаб-қувватлаш борасидаги мақсадли ишларни ташкил этишга кўмаклашиш ва уларнинг фикрларини тизимли мониторинг қилиш;
- хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий ахволга тушиб қолган хотин-қизларнинг, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, уларга ижтимоий-хуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш, реабилитация воситалари билан таъминлаш ишларига кўмаклашади;
- ёшларни оилавий хаётга тайёрлаш, уларга оиладаги низоли холатларни хал қилишнинг хуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, оилаларни мустаҳкамлаш, эрта никоҳ ва оилавий ажралишларнинг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширишга ёрдамлашади;
- хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги қонун хужжатларининг ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширади ва тегишли таклифлар ишлаб чиқади;
- хотин-қизларни тазъйиқ ва зуравонликдан ҳимоя қилиш туғрисидаги қонун хужжатлари ижросини мониторинг қилади, зуравонликдан жабрланганларни аниқлаш, уларни реабилитация қилиш, хуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиявий таклифларни вазирликка киритади;
- хотин-қизларни тазъйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасида ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
- Талаба-қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, ёш оилаларни ижтимоий фаолликка йўналтириш, улар ўртасида ижтимоий фойдали меҳнат тури билан шуғулланадиган, ибрат намунасига эга бўлган хотин-қизларнинг хаёт фаолиятлари ва турмуш тарзларини кенг тарғиб қилиш;
- хотин-қизлар ўртасида турли кўрик-танловлар ва спорт мусобақаларини ўтказиш, Зулфия номидаги Давлат мукофоти ва “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодларни танлашда қонунийлик, ижтимоий адолат, шаффофлик тамойилларига риоя этилиши устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширади;
- миллий ва халқаро қонунчиликда хотин-қизлар хуқуқларини ҳимоя қилишга доир хужжатлар, стандартлар ва талабларнинг жорий этилишини таъминлайди ва бевосита иштирок этади;
- тизимида самарали меҳнат қилаётган аёл ходимларни Давлат мукофотларига тавсия этиш бўйича таклиф киритади.
Кенгашнинг мажбуриятлари
- Кенгаш ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги мажбуриятларни бажаради:
- ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва мазкур Низомга мувофиқ амалга ошириш;
- жамоатчилик назорати туғрисидаги Қонун хужжатлари талабларига риоя этиш;
- фуқароларнинг ор-номуси ва қадр-қимматини таҳқирлашга, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўймаслик;
- Кенгаш Қонун хужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эга булиши мумкин.
Кенгашнинг ҳуқуқлари
Кенгаш қуйидаги хуқуқларга эга булади:
- жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг тотувлиги ва фаровонлигини мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб хисса қўшган, шунингдек, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизларни “Муътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирлаш юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига таклифлар киритиш;
- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига Кенгаш ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклифлар киритиш;
- хотин-қизлар, айниқса ёрдамга мухтож ва оғир ижтимоий ахволга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёллар учун назарда тутилган имтиёзлар хақидаги қонун хужжатларининг ижроси устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
- зиммасига юклатилган вазифалар ижроси самарадорлигини ошириш мақсадида таълим муассасасида хотин-қизлар ўртасида турли кўрик-танловлар ва спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш;
- таълим муассасасидаги хотин-қизлар, айниқса ёрдамга мухтож ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларнинг розилиги билан уларнинг уй-жой ва ижтимоий-маиший шарт- шароитлари билан танишиш;
- Кенгаш мажлисларида муҳокама қилинадиган масалаларни ёритиш бўйича оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш;
- юклатилган вазифаларни бажариш учун семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкил этиш, зарур холларда уларга давлат органлари ва жамоат ташкилотлари масъул ходимларини ҳамда маҳалла фаолларини таклиф этиш.
Кенгаш қонун хужжатларига мувофик бошқа хуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
3. Институт талаба-қизлари тўғрисида маълумот