Ҳурматли ТИҚХММИ Ахборот-ресурс марказининг фойдаланувчилари!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020 - 2025 йил-ларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида” 2020 йил 14 декабрдаги 781-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикасида 2021 йилдан бошлаб ҳар йили апрель ойининг биринчи ҳафтаси “Китобхонлик ҳафталиги” этиб белгиланган. Қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Сизларни жорий йилнинг 5-10 апрель кунлари Ахборот-ресурс марказининг 2-қаватида жойлашган Профессор-ўқитувчилар ўқув залида «Китоб-инсон маънавияти кўзгусидир» рукни остида ўтказиладиган “Китоблар кўргазмаси”га таклиф этамиз. Кўргазмада ўқув, ўқув-услубий, илмий адабиётлар, шу жумладан ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдона асарлари намойиш этилган.

 

 

                      Ахборот-ресурс маркази