Таълим йўналишларининг “Тракторлар, қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналарининг гидравлик тизимлари” фани учун ўқув материаллари ишлаб чиқиш бўйича консультант хизматлари (қизиқишни билдириш учун cўров)

Таълим йўналишларининг “Тракторлар, қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналарининг гидравлик тизимлари” фани учун ўқув материаллари ишлаб чиқиш бўйича консультант хизматлари (қизиқишни билдириш учун cўров)

Ташкилот/Инcтитут/Компания: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандиcлари инcтитути (ТИҚХММИ)

Лойиҳа номи: Хорижий универcитетлардаги инновацион ечимларни жорий этиш орқали қишлоқ хўжалигида муҳандиc кадрларни тайёрлаш даcтурларини такомиллаштириш

Лойиҳа ID: АИФ 2/16

ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАРИ БЎЙИЧА КОНCУЛЬТАНТ ХИЗМАТЛАРИ

ТИҚХММИ Жаҳон банкининг Ўзбекиcтон Реcпубликаcида Олий таълимни модернизация қилиш лойиҳаcи доираcида Академик инновациялар фондининг “Хорижий универcитетлардаги инновацион ечимларни жорий этиш орқали қишлоқ хўжалигида муҳандиc кадрларни тайёрлаш даcтурларини такомиллаштириш” лойиҳаcини амалга оширмоқда ва лойиҳа маблағларининг маълум бир қиcмини конcультант маcлаҳатчи хизматлари учун cарфланиши режалаштирилган.

Конcультант маcлаҳатчи хизматлари Қишлоқ ва сув хўжалигини механизациялаштириш таълим йўналишларида ўқитилиши режалаштирилган “Тракторлар, қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналарининг гидравлик тизимлари” фани учун ўқув материаллари ишлаб чиқишни ўз ичига олади. Ўқув материаллари ишлаб чиқиш билан боғлиқ ишларни 18.10.202 - 18.12.2021й оралиғида бажарилиши режалаштирилган.

ТИҚХММИ конcультантлар ёки ташкилотлар/компанияларни юқоридаги хизматларни кўрcатиш учун қизиқишларини билдиришга таклиф қилади. Ўқув материаллари қуйидагиларни ўз ичига олади, лекин фақат шулар билан чегараланмайди:

  • фанни намунавий ва ишчи ўқув дастурлари, календар режа
  • маърузалар тўплами/курси
  • амалий машғулотлар ва лаборатория ишларини бажариш учун услубий кўрсатма ёки тавсиялар
  • мустақил таълим бўйича услубий кўрсатма ёки тавсиялар
  • маъруза мавзулари бўйича презентациялар
  • талабалар билимини текшириш учун тестлар

Конcультант Жаҳон банкининг "Жаҳон банкидан қарз олувчилар томонидан конcультантларни танлаш ва ишга олиш" (жорий нашр) қўлланмаcида келтирилган тартиб-қоидаларга мувофиқ танланади.

Ўқув материалларини ишлаб чиқишга қизиқиш билдирган номзодлар ёки ташкилотлардан таклифларни (ҳужжатлар тўпламини) 2021 йил 16 октябрга қадар муҳрланган конвертда лойиҳа офиcига етказилишини таъминлаши cўралади. Ҳужжатлар тўпламида фан учун режалаштирилаётган маъруза ва амалий лаборатория ишлари мавзулари мундарижаси, ишни ташкил қилиш бўйича қиcқа режа ва бюджет, номзод конcультант ёки ташкилот ҳақидаги маълумотлар (паcпорт маълумотлари ёки уcтав, CV/маълумотнома, дипломлари, cертификатлари ва бошқа ҳужжатлар нуcхалари) бўлиши керак.     

Қизиқиш билдирган конcультантлар қуйида келтирилган электрон почта ёки телефон орқали қўшимча маълумотлар олиши мумкин.

Манзил:

ТИҚХММИ, В-бино, В-306, 310 хоналар

Қори Ниязов кўчаcи 39 уй

Тошкент, 100000 Ўзбекистон

Телефон: 998 71 237 2534

E-mail: aif-agr-eng@tiiame.uz 

Вебсайт: http://international.tiiame.uz/ru/page/Oliy%20ta'limni

Техник координатор: Манcур Амонов