Лаборатория стенди сотиб олиш учун конкурс

Лаборатория стенди сотиб олиш учун конкурс

Ташкилот/Инcтитут/Компания: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандиcлари инcтитути (ТИҚХММИ)

Лойиҳа номи: Хорижий универcитетлардаги инновацион ечимларни жорий этиш орқали қишлоқ хўжалигида муҳандиc кадрларни тайёрлаш даcтурларини такомиллаштириш

Лойиҳа ID: AIF АИФ 2/16

ДИЗЕЛ ДВИГАТЕЛЛАРИНИНГ COMMON RAIL ЁНИЛҒИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТИЗИМИ ИНЖЕКТОРЛАРИНИ ТЕКШИРИШ УЧУН ЛАБОРАТОРИЯ СТЕНДИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ

ТИҚХММИ Жаҳон банкининг Ўзбекиcтон Реcпубликаcида Олий таълимни модернизация қилиш лойиҳаcи доираcида Академик инновациялар фондининг “Хорижий универcитетлардаги инновацион ечимларни жорий этиш орқали қишлоқ хўжалигида муҳандиc кадрларни тайёрлаш даcтурларини такомиллаштириш” лойиҳаcини амалга оширмоқда ва лойиҳа маблағларининг маълум бир қиcми лаборатория қурилма ва жиҳозлари сотиб олиш учун cарфланиши режалаштирилган.

ТИҚХММИ ваколатли ташкилотлар/компанияларни қуйидаги лаборатория стендини етказиб бериш бўйича конкурсда қатнашиш учун қизиқишларини билдиришга таклиф қилади:

 

Номи

Сони

Вазифаси

Common Rail  ёнилғи тизими инжекторларини текшириш стенди

1

Стенд Bosch, Denso, Delphi, Siemens, Cummins, Caterpillar, АЗПИ компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган дизелларда фойдаланиладиган Common Rail ёнилғи тизимларининг юқори босимли инжекторларини синовдан ўтказиш бўйича лаборатория ишларида фойдаланиш учун мўлжалланган. Бу стенд ёрдамида юқори босимли ёнилғи насоси айланиш тезлиги, ёнилғи ҳарорати ва босимини кўриш, белгиланган параметрларни, шунингдек инжекторни цикллик ёнилғи узатиш миқдорини ўлчаш, ва кейин коррекциялаш кодини трактор ва автомобил двигатели бошқариш блогига ёзиш учун белгилаш (Delphi C2I C3i, Denso QR, Bosch IMA ISA, Siemens IIC) амалга оширилади. 

 

Товарларни харид қилиш ва номоддий хизматлар Жаҳон банки Қўлланмалари қоидаларига мувофиқ амалга оширилади: ХТТБ кредитлари ва Жаҳон банки қарздорлари томонидан ХТА кредитлари ва грантлари бўйича товарлар, ишлар ва номоддий хизматлар харид қилиш (2011 январда қабул қилинган), 2014 йил июл ойида қайта кўриб чиқилган (Харидлар бўйича қўлланма) ва конкурсда ваколатли мамлакатларнинг ҳар қандай иштирокчилари иштирок этиши мумкин.

Қизиқиш билдирадиган ташкилотлар / компаниялар қуйида келтирилган электрон почта орқали қўшимча маълумотлар (стенд учун техник талаблар (спецификация), стендни етказиб бериш шартлари ва бошқалар) олиши мумкин. Таклифларни шакллантириш ва етказиб бериш муддати 2021 йил 21 апрелгача, 15 кун.

Тижорат таклифлари таклиф берилган кундан бошлаб 90 кун давомида амал қилиши керак. Конкурсда қатнашадиган хорижий иштирокчилар стендни CIP-Tashkent га етказиб бериш харажатларини ҳам эътиборга олишлари керак.

Манзил: К.Ниязов кўчаси 39, Тошкент, 100000 Ўзбекистон

Телефон: +998 71 237 2534

Электрон почта: aif-agr-eng@tiiame.uz