Хорижий консультант хизматлари бўйича танлов натижаси

Институтда амалга оширилаётган “Хорижий университетлардаги инновацион ечимларни жорий этиш орқали қишлоқ хўжалигида муҳандис кадрларни тайёрлаш дастурларини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида ташкил қилинадиган “Гидравлик энергиядан фойдаланиш, тракторлар ва қ-х машиналари гидравлик тизимлари” номли курсда дарс машғулотлари олиб бориш бўйича хорижий консультант хизматлари учун эълон қилинган танловда АҚШ университетларининг 2 нафар профессори ўз таклифлари билан иштирок этдилар. Лойиҳага консультантларни танлаш ва жалб қилиш гуруҳи томонидан тушган таклифлар атрофлича ўрганилиб хорижий консультант сифатида Шимолий Дакота штати университети профессори Thomas Bon танлаб олинди. Институтда хорижий профессор томонидан ўтказиладиган курс 26-31 июл кунларига режалаштирилган. Курсда ўқишга қизиқиш билдирганлар лойиҳа техник координатори М.Амоновга мурожаат қилишлари сўралади (телеграмм номер 90 321 3437)