Табиий фанлар соҳасидаги ЮНЕСКО/Экваториал Гвинея халқаро мукофоти 2019 танловини эълон қилади.
Мазкур мукофотнинг асосий мақсади ЮНЕСКО ташкилотига аъзо давлатларда алоҳида шахслар, институтлар ва нодавлат ташкилотлар томонидан инсон хаётининг яхшиланишига салмоқли ҳисса қўшган илмий тадқиқот лоёиҳалари ва фаолиятини мукофотлашдан иборат. ЮНЕСКО/Экваториал Гвинея халқаро мукофоти 350 000 АҚШ долларига тенг бўлиб, танловда мувафаққиятли қатнашган уч номзод ўртасида тенг тақсимланади.
Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳавола https://en.unesco.org/news/call-application-unesco-equatorial-guinea-international-prize-research-life-sciences орқали онлайн тарзда жорий йилнинг 15 май кунига қадар рўйхатдан ўтилади. Рўйхатдан ўтишда қуйидаги хужжатлар тақдим этилади.
- ариза варақаси;
- номзоднинг мукофот мақсадларига қўшган ҳиссаси бўйича ахборот (1000 та сўздан ошмаган);
- номзоднинг илмий-амалий фаолияти бўйича қисқача маълумот;
- номзоднинг муҳим ўнта илмий нашрнинг рўйхати.