Ёшлар Кенгаши аъзолари таништирилади
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 20 августдаги 87-01-600 сонли ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши 2018 йил 26 августдаги 04-13/4415 сонли хатининг 1 — иловаси биринчи хат боши сайлов ўтказиш тартиби учинчи босқичи ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент Шаҳар Кенгаши қуйидаги қарорни қабул қилган!
Ёшлар етакчилари фаолияти ўрганилиб сайлов ўтказилмайдиган олий таълим муассасалари рўйхати танлов комиссияси томонидан тасдиқланди (2018 йил 19 сентябр 02-06/1143 сонли хат).
Институт талабалари ва проффессор-ўқитувчиларига маълумот учун илова қиламиз! Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти бошланғич ташкилоти ёшлар етакчиси, 2017 йил 23 сентябрдан институт ректорининг ёшлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси Акмал Бердимуродов ўз вазифасида қолиб Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, институт раҳбарияти ҳамда уставда белгиланган тартибда топшириқларни бажариши белгилаб қўйилди. Институт БТ Ёшлар Кенгаши янгидан тузилган ҳолда ёшлар етакчиси томонидан эълон қилинади.
Ҳозирда факултет ёшлар етакчилари иштирокида ўқув-семинар олиб борилмоқда!
Бизни кузатиб боринг, тез орада Ёшлар Кенгаши аъзолари институт раҳбариятига таништирилади.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов