“Чоршанба – Инвестиция куни” деб эълон қилинди
2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Парламентга Мурожаатномасини баёнида 2019 йил – “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”деб эълон қилинди.
Муҳтарам Президентимиз томонидан эълон қилинган 2019 йил – “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да республикамизда ижтимоий-иқтисодий соҳани янада ривожлантириш учун:
- аҳоли ўртасида ишсизликни камайтириш, одамлар ва оилаларнинг даромадини ошириш;
- пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини қайта кўриб чиқиш, пенсия тизимини тубдан ислоҳ қилиш;
- илм-фан, замонавий ва узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш;
- халқимиз генофондини мустаҳкамлаш мақсадида тиббий хизматлар сифатини яхшилаш ва кўламини кенгайтириш;
- хотин-қизлар ва ёшларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш;
- аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, уни муносиб турар-жой билан таъминлаш, халқимиз фаровонлигини ошириш;
- жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш;
- туризмни ривожлантириш, соҳага инвестициялар жалб этиш, кадрлар салоҳиятини ошириш;
- олдимизга қўйилган улкан вазифаларни амалга оширишда биз учун куч-қудрат манбаи бўладиган миллий ғояни ривожлантириш каби масалаларда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар белгилаб берилди.
Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва институтнинг тегишли кўрсатмалари асосида ОТМга инвестицияларни кенг жалб этиш вазифалари қўйилди.
Давлат дастурини амалга ошириш, унда ҳар бир кафедра, бўлим ходимларини фаол иштирокини таъминлаш, таълим ва илм-фан соҳасида инвестицияларни кенг жалб этишни йўлга қўйиш ҳамда бу жараёнларга иқтидорли талабаларни жалб этиш мақсадида институт ректорининг 24.06.2019 йилдаги 632 А/Ф-сонли буйруғи билан институтда “ЧОРШАНБА – ИНВЕСТИЦИЯЛАР КУНИ” деб эълон қилинди.
Шунинг учун “Чоршанба – инвестициялар куни”да ҳар бир профессор-ўқитувчи, ходим ўзи фаолият кўрсатаётган кафедра ва бўлимларда жорий йилда инвестицияларни жалб этиш учун ўз ҳиссасини қўшиши ва йил якунлари бўйича уларнинг фаолият самарадорликлари баҳоланиши белгиланган.
Ҳурматли профессор-ўқитувчилар ва ходимлар! “Чоршанба – инвестициялар куни”да фаол иштирок этинг. Инвестицияларни жалб этиш орқали институтимизнинг таълим, илм-фан ва моддий – техника базасини кучайтиришга ўзингизни ҳиссангизни қўшинг.
Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими сектор мудири Н.Шайманов