2019 йил 22-23 апрель кунлари Халқаро ер кунига бағишланиб ўтказиладиган “Ер ресурсларини бошқариш ва муҳофаза қилишда инновацион ёндошувлар: муаммо ва креатив ечимлар” мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани
2019 йил 22-23 апрель кунлари Халқаро ер кунига бағишланиб ўтказиладиган “Ер ресурсларини бошқариш ва муҳофаза қилишда инновацион ёндошувлар: муаммо ва креатив ечимлар” мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани
АХБОРОТ ХАТИ
Анжуманнинг асосий мақсади: Ер ресурсларидан фойдаланишни бошқариш ва муҳофаза қилишда инновацион технологияларни жорий этиш тажрибаларини умумлаштириш асосида креатив ечимларни аниқлаш йўллари ва илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Анжуманда қуйидаги илмий йўналишларда иш олиб борилади:
- Ер ресурсларини бошқариш, муҳофаза қилиш ва инновацион ривожлантириш истиқболлари;
- Геодезия, геоинформатика ва давлат кадастрларида инновацион технологияларни жорий этиш муаммолари;
- Ирригация ва мелиорация соҳасида инновацион ёндашувлар;
- Ер ва сув ресурсларидан фойдаланишда иқтисодий ва экологик инновациялар ҳамда уларни жорий этишнинг долзарблиги;
- Гидроотехника иншоотлари ва насос станцияларини қуриш ва улардан фойдаланишда инновацион ёндошувлар;
- Сув хўжалигини автоматлаштириш ва электрлаштиришда инновацион ёндошувлар;
- Қишлоқ ва сув хўжалигини механизациялаштиришда инновацион техника ва технологияларни жорий этишнинг долзарб муаммолари;
- Ер ресурсларини бошқариш, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида юқори малакали кадрлар тайёрлаш муаммолари.
Расмийлаштиришига оид талаблар: Матн ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади. Тақдим қилинадиган материал аннотация, матн, жадвал, расм ва фойдаланилган адабиётлар руйхати билан 5 бетгача бўлиши, А-4 ўлчамли оқ қоғозда тўлиқ саҳифаланиб, Word 2003 тахрирлагичда Times New Roman 12 шрифтида 1,0 интервалда пухта тахрирланган ҳолда тайёрланиши керак. Электрон шакли билан (USB-флешкада) тақдим этилади. Матн ўнг томондан 2,2 см, чап томондан 2,3 см, юқоридан 2,0 см, пастдан 2,0 см хошия қолдириб тайёрланади.
Маъруза сарлавҳаси катта ҳарфлар билан марказлашган ҳолда қорайтириб ёзилади, кейинги қаторга муаллиф(лар)нинг Ф.И.Ш. иш жойи кўрсатилади. Сўнгра бир интервал ташлаб мавзунинг аннотацияси, кейин асосий мақсади берилади ва яна бир интервал ташлаб асосий матн жойлаштирилади.
Мақолалар экспертиза далолатномаси тўлдирилган ҳолда 2019 йилнинг 10 апрель санасига қадар қабул қилинади.
Ташкилий қўмита манзили: 100000 Тошкент ш., Юнусобод тумани, Халқобод 2 тор кўчаси, 4 уй. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти. Ер ресурсларини бошқариш факультети. Тел: (71) 234-88-15, (71) 234-02-57.
Электрон манзил: info_confyrb@umail.uz