Ҳурматли талабалар ва магистрантлар ДИҚҚАТИГА!
"Республика комиссиясининг 2020 йил 12 ноябрдаги йиғилиши қарорига мувофиқ барча олий таълим муассасаларида жорий йилнинг 16 ноябридан олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ва режа-график асосида ўқув жараёнини анъанавий шаклда давом эттириш белгиланди" номли хабар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмий телеграмм саҳифасида (https://t.me/eduuz/3679)эълон қилинган эди. Хабарда айтиб ўтилганидек ҳар бир олий таълим муассасаси ўз имконияти ва шароитидан келиб чиқган ҳолда чора-тадбир ва режа-график ишлаб чиқиши белгиланган.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизацилаш муҳандислари институтида ишлаб чиқилган ва ректорат томонидан тасдиқланган чора-тадбир ва режа-графикга асосланиб. Жорий йил 16 ноябрь ҳафтанинг душанба кунидан фақат биринчи босқич ва 4-босқич талабаларга ҳамда 1-2-босқич магистрантларга ўқишнинг анъанавий шакли бошланади. 2-босқич ва 3-босқич талабалари учун онлайн дарслар давом эттирилади. Демак бакалавриат 1-босқич ва 4-босқич талабалар, магистратура 1-босқич ва 2-босқич магистрантлар 16-ноябрда тўлиқ институтга келиши лозимлиги белгиланади. Анънавий дарслар бўйича қўшимча маълумотлар факультет раҳбариятлари томонидан берилади.