Пиримов Одил Жўраевичнинг диссертатсия иши муҳокамаси
Пиримов Одил Жўраевичнинг 05.05.07 – “Қишлоқ хўжалигида электр технологиялар ва электр ускуналар” ихтисослиги бўйича “Уруғлик чигитни ўта юқори частотали электромагнит майдони ёрдамида экологик соф зарарсизлантириш учун электр технологияларни яратишнинг илмий – технологик асослари” мавзусида техника фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация ишининг муҳокамаси. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи (DSc) 27.06.2017.Т.10.01 рақамли илмий кенгаш қошидаги илмий семинарнинг 2020 йил 15 январ куни соат 14-00 даги йиғилишида бўлиб ўтади, йиғилиш В-602 хонада ўтказилади.
Манзил: 100000, Ташкент шаҳри, Қори Ниёзий кўчаси, 39-уй. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, В бино, 602-хона.