Қадирли 4-курс бакалавр ва магистрант талабалар хамда PhD тадқиқотчилари!
Эндиликда сизда Хитойнинг етакчи университетлари ҳамда илмий тадқиқот институтларида таълим олиш имкони мавжуд. Институтимиз ҳамда Хитой Фанлар Академияси Хинжианг Экология ва География институти ўртасида тузилган ўзаро Англашинув Меморандуми доирасида Хитойда ўқишни тўлиқ молиялаштирувчи 2 Хитой Халқ Республикаси грантларини сизга тақдим этамиз (TWAS ва ANSO). Ушбу грант магистратурада ўқиш ниятида бўлган талабаларни 1-2 йил мобайнида, PhD тадқиқотчиларини 2-3 йил мобайнида Хитойда ўқишини молиялаштиради ҳамда талабаларни стипендия билан таъминлайди.
Топширилиши керак бўлган ҳужжатлар:
- Ариза;
- Паспорт нусҳаси;
- Олий маълумоти ҳақида хужжат (бакалавр, магистр, PhD дипломлари);
- Олий маълумоти ҳақида хужжат иловаси (бакалавр, магистр);
- Тил билишхақида сертификат ёки диплом;
- 2 та профессордан тавсиянома (Recommendation letter);
- Мотивация хати (Motivation letter);
- Саломатлиги тўғрисида тиббий маълумотнома (Хитой тилида).
Ариза (1) ва саломатлиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома (8) бланкалари лойиҳа сайтидан хамда “Гидрология ва гидрогеология ” кафедраси доценти Шамшодбек Акмаловдан олишингиз мумкин.
Қўшимча маълумотлар билан қуйидаги сайтларда танишишингиз мумкин:
TWAS - http://isa.ustc.edu.cn
ANSO – http://www.fellowship.cas.cn
Ҳужжатларни топширишнинг охирги муддати 1 Март.
Қўшимча маълумотлар ва хужжат топшириш учун Шамшодбек Акмалов. Тел: +998903151894. E-mail: shamshodbekjon@mailru