Садуллаев Улуғбек Норқуловичнинг диссертация иши ҳимояси
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги 08.00.04 - “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” ихтисослиги бўйича илмий даражалар берувчи DSc. 03/30.01.2020.И.10.03 рақамли Илмий Кенгашда 2020 - йил 19 июн куни соат 12-00 да Илмий Кенгашлар залида онлайн ўтказилади.
КУН ТАРТИБИ
Садуллаев Улуғбек Норқуловичнинг 08.00.04 - “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” ихтисослиги бўйича “Гўшт ва сут этиштириш соҳасини модернизациялашни рағбатлантиришнинг асосий йўналишлари” мавзусида иқтисодиёт фанлари доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация иши ҳимояси.