Ёш олимларнинг хорижий стажировка учун ҳужжат топшириш муддати узайтирилди
Ёш ўқитувчилар ҳамда докторантлар диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020 йил 5 октябрдаги 01-51/3762-сонли хатига мувофиқ, Хорижий университет ва илмий марказларда ёш олимларни қисқа муддатли илмий стажировка ўташга тавсия қилинувчи номзодлар тўғрисидаги маълумот (ҳужжат)ларни қабул қилиш муддати жорий 20 октябрь кунига қадар узайтирилганлигини маълум қиламиз.
Илмий стажировка ўташ бўйича тақдим этилиши зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати:
- “Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар), шу жумладан илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинадиган юқори технологик асбоб-ускуналарда ишлаш методикасини ўзлаштириш учун қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш мақсадида уларни танлов асосида саралаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги илмий стажировка режаси;
- Институт Илмий кенгаши қарори;
- Институт томонидан тасдикланган ва қабул қилувчи томон билан келишилган, илмий стажировка таклифномаси ва дастури;
- Номзоднинг маълумотнома – объективкаси (анкета);
- Олий таълим муассасасини тугатганлигини тасдиқловчи дипломнинг нусхаси;
- Илмий даражасини (фан номзоди Phd ва фан доктори), илмий унвонини (катта илмий ходим, доцент, профессор) тасдиқловчи диплом(лар)нинг нусхаси, агар мавжуд бўлса;
- Меҳнат дафтарчасининг нусхаси;
- Фуқаролик паспортининг нусхаси;
- Номзоднинг 3х4 см ўлчамдаги оқ фондаги рангли фотосурати (4 дона);
- Чет тилидан билим даражасини белгиловчи амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий квалификация сертификати, IELTS, TOEFL ва шу кабилар), агар мавжуд бўлса.
Батафсил маълумот учун телефон: 71 237-09-46 (Н.Исмаилова), 71 237-19-61 (Ш.Имомов).
Батафсил маълумотларни https://mininnovation.uz/uz/competitions/2252 сайтидан олишингиз мумкин.