Отахонов Мақсуд Юсуфовичнинг диссертация иши муҳокамаси
2020 йил 19 декабр куни соат 10.00 да «Гидравлика ва гидроинформатика» кафедраси катта ўқитувчиси Отахонов Мақсуд Юсуфовичнинг 05.09.07-“Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” ва 06.01.02-“Мелиорация ва суғорма деҳқончилик” ихтисосликлари (техника фанлари) бўйича “Суғориладиган майдонлардаги очиқ зовурларни гидравлик ҳисобини такомиллаштириш” мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертация иши муҳокамаси бўлади. Барча қизиқувчиларни таклиф этамиз.
Манзил: 100000, Тошкент, Қори Ниёзий кўчаси, 39-уй. Тел.: (+99871) 237-09-45, факс: (+99871) 237-38-79, e-mail: admin@tiiame.uz).