Ходжабеков Мураджон Усаровичнинг диссертация ишини ҳимояси
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.28.02.2018.Т/FM.61.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгашнинг 2019 йил 24 июлдаги навбатдаги йиғилиши
КУН ТАРТИБИ
Тадқиқотчи Ходжабеков Мураджон Усаровичнинг 01.02.01 – «Назарий механика» ихтисослиги бўйича «Тебранишлардан ҳимояланувчи тақсимланган параметрли чизиқлимас системаларнинг устуворлиги» мавзусида физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация ишини ҳимояси.
Илмий раҳбар:
Дусматов Олимжон Мусурмонович, физика-математика фанлари доктори, доцент.
Расмий оппонентлар:
Мардонов Ботир Мардонович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Сидиқов Мансур Носирович, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот:
И.А.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.28.02.2018. Т/FM.61.01.