2020 йилда ТИҚХММИда ўтказиладиган Геоинформатика бўйича халқаро конференциялар
Жорий йил 1-3 июн кунлари институтимизда ўтказиладиган Геоинформатика бўйича Халқаро GISCA 2020 конференцияси онлайн шаклда ташкил этилади. Бу бўйича батафсил маълумот қўшимча равишда эълон қилинади. Шунингдек, тўлиқ маълумотларни конференциянинг қуйидаги расмий саҳифасидан олишингиз мумкин:
https://gisca20.wordpress.com/
Шунингдек, 2020 йил 3-5 октабр кунлари институтимизда Erasmus+ DSinGIS лойиҳаси доирасида Геоинформатика бўйича InterCarto.InterGIS конференцияси билан биргаликда GI 2020 Халқаро қўшма конференцияси ўтказилади. Мазкур конференцияга илмий мақолалар жорий йилнинг 1 июл санасига қадар қабул қилинади. Танлаб олинган мақолалар SCOPUS базасига кирувчи илмий журналда чоп этилади. GI 2020 конференцияси ҳақидаги батафсил маълумотларни унинг қуйидаги расмий саҳифасидан олишингиз мумкин: http://geo.amk.uni-obuda.hu/gi2020/