Хитой Халқ Республикаси олий таълим муассасалари тўғрисида кўргазма
Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Ўзбекистондаги Хитой элчихонаси томонидан Тошкентда Шанхай шаҳрининг бир қатор таълим муассасалари кўргазмаси ташкил этилмоқда. Мазкур кўргазмада Хитойнинг Шанхай шаҳридан 25 та олий таълим муассасаси ва 7 та мактаблари иштирок этади. Кўргазманинг асосий мақсади келгусида Хитой Халқ Республикаси олий таълим муассасаларида таҳсил олмоқчи бўлган талаба, магистрант, докторантлар ҳамда олий таълим муассасалари ходимлари учун маълумотлар бериш ва Хитой Халқ Республикасининг таълим тизими билан яқиндан таништиришдан иборатдир. Мазкур кўргазма жорий йилнинг 21 ноябрь соат 10:00дан 17:00гача Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида бўлиб ўтади. Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шохжаҳон кўчаси, 5-уй (Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти бош биноси)