Барқарор ривожланиш ва инновация бўйича иккинчи Марказий Осиё тадқиқотлари форуми
БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган 17 та барқарор ривожланиш мақсадлари ва 169 та мақсадли вазифаларни амалга ошириш лойиҳаси доирасида Қозоғистон Республикаси, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қиролликлари томонидан “Повестки-2030” Марказий Осиё илмий форумини ташкил этилмоқда.
Мазкур форумдан кўзланган мақсад Марказий Осиё мамлакатлари илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш ва ўқитиш, докторантлар ва магистрантларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлашдан иборат. Мазкур форумда иштирок этмоқчи бўлган мустақил тадқиқотчилар, докторантлар ўзларининг илмий лойиҳалари ҳақида қисқача таклифларни қуйидаги ҳаволада келтирилган
https://www.un.org/sustainabledevelopment/sustainable-development-goals/ БМТнинг Барқарор Ривожланиш мақсадлари ёки вазифаларии билан боғлаган ҳолда тақдим этишлари мумкин. Лойиҳа ҳақидаги таклифлар қуйидаги ҳаволага https://easychair.org/conferences/?conf=sdforumca2019 2018 йил 15 декабрга қадар қабул қилинади