Магистратурани Хитойда давом эттиришни ҳоҳлайсизми, унда танловда иштирок этинг.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти битурви курс талабалари ва магистрантларига Хитойнинг “Anhui Agricultural University the school for engineering”да магистратурасида ўқиш учун танлов эълон қилади

Ўқиш муддати икки йил:

1 йил –хитой тили

1 йил – магистратура (тегишли мутахассислик бўйича).

Ўқиш 2020 йилнинг сентябр ойидан бошланади. Грант танловида иштирок учун хужжатлар 1 февралгача қабул қилинади.

Танлов ғолиблари сентябр ойидан ўқишга қабул қилинади, ойига 400 $ стипендия тўланади, турар жойи таъминланади, Хитойга кириб чиқиш 4 йилга виза берилади. Авиабилетлар, элчи хонада виза олиш талаба хисобидан бўлади.

 

Танловга талаб этиладиган хужжатлар:

1.Диплом иловаси билан (ҳозир талабаларнинг рейтинг дафтарчасидаги баҳолар ҳисобга олинади) – нусхаси.

2.Паспорт

3.Расм

4.Тиббий маълумотнома

5.Изланишлар режаси

6.Тавсияномалар-2та(1 та илмий раҳбардан, 1 та институт раҳбариятидан).

7.Ielts, Хитой тили ёки инглиз тили сертификати ( advanced level)

8.Чоп этган  мақолалари, камида 2 та

Бу хужжатларни тайёрлаб танлов комиссияга топшириш керак.

 

Мурожаат учун:

71 237 0972-Умумтехник фанлар кафедраси

94 602 4143-Туркменов Х.