9 март куни соат 14:00 да Илмий Кенгаш залида фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси бўлади.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги DSc.27.06.2017.I.10.03 рақамли Илмий кенгашда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти мустақил изланувчиси Ахмедов Улуғбек Қамарбековичнинг "Қишлоқ жойларида уй хўжаликларининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш фаолиятини ривожлантириш" мавзусидаги иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси бўлади.
Илмий Кенгаш йиғилиши 2018 йил 9 март куни соат 14:00 да Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Илмий Кенгаш зали (Б-бино 105-хона)да бўлиб ўтади.
Барча хоҳловчиларни таклиф этамиз.