Электр энергиясини узатишдаги технологик шартлар    

2020 йил 22 феврал куни соат 10-00 да 8-маърузалар залида “Электр энергиясини узатишдаги технологик шартлар” мавзусида семинар-тренинг ўтказилади. Тренингда ҳамкор ташкилот етакчиларининг ишлаб чиқаришдаги долзарб муаммо ва уларнинг ечими, инновацион технологиялар ва статистек маълумотлар бўйича суҳбатлар олиб борилади. Семинарда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Электр энергиясини узатишдаги  технологик шартларни таҳлил қилиш” бўлими бошлиғи Эшонқулов Салим Латипович ҳамда “Электр энергияси ҳисоб режимини автоматлаштириш” бўлим бошлиғи Алимов Ботир Рустамовичлар иштирок этишади.        

Ушбу семинар-тренингга барча хохловчиларни таклиф этамиз. 

 

 

 

 

Ахборот берувчи: “ Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари “ кафедраси ассистенти Алишер Давиров