Апакхўжаева Турсуной Убайдуллаеванинг фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация ишини ҳимоясига таклиф қиламиз.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи DSc.27.06.2017.T.10.02 рақамли илмий кенгашнинг 2019 йил 27-сентябрдаги навбатдаги йиғилиши

КУН ТАРТИБИ

Талабгор Апакхўжаева Турсуной Убайдуллаеванинг 05.09.07- “Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” ихтисослиги бўйича “Қуйилма сув омборларининг фойдали хажмини ўзгаришини башоратлаш (Талимаржон сув омбори мисолида)” мавзусида техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация иши ҳимояси.

Илмий раҳбар: Ахмедходжаева Ифода Ахмеджановна, техника фанлари номзоди, профессор

Расмий оппонентлар: Эшев Собиржон Саматович, техника фанлари доктори, Гаппаров Фурқат Ахматович, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура қурилиш институти.

Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи DSc.27.06.2017.Т.10.02

Манзил: Тошкент шаҳри, Қори-Ниёзий кўчаси, 39-уй, Илмий Кенгашлар зали, Г-корпус, 4-зал