22 март - Бутун жаҳон сув куни

Ўзбекистон Республикаси  

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти

Европа Иттифоқи

 

22 МАРТ - БУТУН ЖАҲОН СУВ КУНИ

Сув ресурсларини барқарор бошқариш учун инновацион ёндашувлар

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти

2018 йил 14-16 март

Мақсад: Кенг жамоатчиликнинг, хусусан ёшларнинг эътиборини сув ресурсларини барқарор бошқаришга ва улардан оқилона фойдаланишга, сув танқислиги билан боғлиқ долзарб муаммоларга, сув иншоотларини асрашга қаратиш.

Ташкилотчилар: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Бирлашган миллатлар ташкилоти Тараққиёт дастури ва Европа Иттифоқининг «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш» дастури доирасида амалга оширилаётган «Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш» лойиҳаси.

 

14 МАРТ

10:00-12:00

 «Барқарор ривожланиш йўлида сув ресурсларидан фойдаланишнинг инновацион усуллари» мавзуидаги фотосуратлар кўргазмаси

Иштирокчилар: Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари талабалари

Талаблар: Сув ресурсларидан турли хил соҳаларда оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланишда инновацион усулларнинг ўрни ҳақидаги фотосуратлар билан иштирок этиш. Фотосуратлар А3 ёки А2 форматларида кўргазма кунидан энг камида 3 кун аввал ташкилий қўмитага тақдим этилиши лозим. Ҳар бир талаба ёки талаблар жамоаси 1-2та фотосурат билан кўргазмада иштирок этиш(лар)и мумкин.     

14:00-16:00

«Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда инновациянинг сув хўжалигидаги ўрни» мавзуида мунозаралар

Иштирокчилар: ОТМ талабалари

Талаблар: Талабалар 3 кишидан (энг камида 1та аёл талабадан) иборат бўлган гуруҳ ташкил этишлари ва мунозараларда мавзу бўйича фаол иштирок этишлари талаб этилади.  Мунозараларда мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўлида сув ресурсларини барқарор бошқариш, улардан оқилона фойдаланишда инновациянинг тутган ўрни, шу соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимларига доир масалалар муҳокама қилинади.  

15 МАРТ

14:00-16:00

«Сувни асрайлик!» мавзуидаги кулги мунозаралари (Comedy Battle)

Иштирокчилар: ОТМ талабалари

Талаблар: Талабалар 3 кишидан (энг камида 1та аёл талабадан) иборат бўлган гуруҳ ташкил этишлари ва тадбирда мавзу бўйича фаол иштирок этишлари талаб этилади. Тадбир 3 босқичли танловлардан иборат бўлиб, талабалар жамоаси барча танловларда иштирок этадилар.  

  • 1-танлов: Кундалик ҳаётда сувдан тежамкорликсиз фойдаланиш ҳақидаги ижтимоий ва кулгига асосланган видео роликлар танлови (ҳар бир видео ролик 3 дақиқадан ошмаслиги лозим)
  • 2-танлов: Сувни тежаш бўйича илғор инновацион технологиялар ва амалиётлар ҳақидаги тақдимотлар танлови  (ҳар бир тақдимот 3 дақиқадан ошмаслиги лозим)
  • 3-танлов: Очиқ микрофон: 50 йилдан сўнг сувни тежаш бўйича инновацион технологиялар тўғрисидаги мутойибалар, ҳазил янгиликлар ва фантазиялар танлови (ҳар бир чиқиш 20 сониядан ошмаслиги лозим)

16 МАРТ

13:00 -14:00

«Сувни тежаш бўйича инновацион ёндашувлар ва технологиялар» мавзуида кўргазма

Иштирокчилар: Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари талабалари ва ўқитувчилари, сувни тежаш технологияларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи лойиҳа ва ташкилотлар, ёш олимлар.     

Талаблар: Талабалар ва ўқитувчилар томонидан биргаликда ишлаб чиқилган сувни тежаш бўйича технологик ускуналар ва жиҳозлар макети; ташкилотлар ва лойиҳалар томонидан ишлаб чиқилган техник ускуналар; ёш олимларнинг илмий-тадқиқот ишланмалари кўргазмада тақдим этилади.

14:00-17:00

«Инновацион ёндашув ва сув ресурсларини барқарор бошқариш» мавзуида Бутун жаҳон сув кунини нишонлаш маросими

Мақсад: Бутун жаҳон сув кунига бағишланиб уч кун давомида ўтказилган тадбирларнинг якуний ҳисоботи билан таништириш,  турли номинациялар бўйича олий ва ўрта махсус таълим муассасалари  талабалари ўртасида ўтказилган танловлар ғолибларини тақдирлаш.

БУТУН ЖАҲОН СУВ КУНИНИ НИШОНЛАШ ДОИРАСИДА ЎТКАЗИЛАДИГАН ТАНЛОВЛАР ҒОЛИБЛАРИ[i] ФАХРИЙ ЁРЛИҚЛАР ВА ҚУЙИДАГИ ҚИММАТБАҲО СОВҒАЛАР БИЛАН ТАҚДИРЛАНАДИЛАР:

  • Қаттиқ диск
  • Планшет
  • 1 йил давомида инглиз тили курсига бепул қатнашиш имкониятини берувчи сертификат
  • 1 йил давомида фотосуратлар ва графикалар курсига бепул қатнашиш имкониятини берувчи сертификат
  • Ўзбекистон миллий энциклопедиясининг 12-томли тўпламини қўлга киритиш имкониятини берувчи сертификат

Танловларда иштирок этиш учун мурожаатлар қабул қилиш тартиби:

Танловларда иштирок этишни хоҳлаган талаба ёки талабалар жамоаси ташкилий қўмитага ёзма ёки оғзаки шаклда мурожаат этиб, маълум бир танловда ёки барча танловларда иштирок этишини маълум қилиши ва ўз ФИШни ёки жамоа номини қайд эттириши лозим. Ёзма ёки оғзаки шаклдаги мурожаатлар ташкилий қўмита томонидан жорий йилнинг 7-март кунигача қабул қилинади.   

Ташкилий қўмита манзили: Тошкент шаҳри, Қори Ниёзий кўчаси, 39. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Илмий тадқиқотлар ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш бўлими, 11-бино, 2- қават. Тел. 237-22-67, 237-09-46.

Батафсил маълумот билан www.tiiame.uz веб-сайтида танишиш мумкин.

 

[i] Қимматбаҳо совғалар қиз ва ўғил болалар (ғолиблар) ўртасида тенг тақсимланади.  

 

Pdf o'zbekcha