Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти XX - Ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий - амалий анжуманини ўтказиш муддати май ойига кўчирилди.
Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси билан касалланишлар сони ортиб бораётганлиги сабабли, профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар, магистрантлар ва талабаларнинг карантин қоидаларига тўлиқ амал қилишни таъминлаш мақсадида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида 28-30 апрелда ўтказилиши режалаштирилган “Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XX - Ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий - амалий анжумани жорий йил май ойининг иккинчи ўн кунлигида ўтказилиши режалаштирилди. Шу муносабат билан барча муаллифлардан анжуман ҳақидаги кейинги маълумотларни (TIQXMMI Yangiliklari https://t.me/ilovetiiame) расмий телеграм канали орқали кузатиб боришларини ҳамда анжуман бошлангунга қадар тақдимотга илмий-ижодий ёндошган ҳолда тайёргарлик кўришни тўхтатмасликларини сўрaймиз.
Ҳурмат билан! Анжуман ташкилий қўмитаси
ТИҚХММИ Илмий бўлими З.Холматов (99-929-78-45)