Волга давлат технология университети магистратура мутахассислигида таълим олишни истаганлар учун грант дастурини эълон қилади

Волга давлат технология университети ТИҚХММИ битирувчилари учун “Ўрмон мажмуаси ва атроф-муҳитни бошқаришда халқаро ҳамкорлик” деб номланган 2 йиллик магистратура дастурида таълим олиш учун грант дастурини эълон қилади.

Ҳужжатлар жорий йил 20 июлга қадар онлайн тарзда қабул қилинади.

Талабгорлар учун қабул имтихонлари август ойининг бошларида онлайн тарзда ўтказилади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

  • ТИҚХММИнинг 4 босқичини тугатган ҳамда бакалавр дипломига эга бўлиши;
  • рус тилини билиши;
  • инглиз тилини ҳам билиши қўшимча устунлик/имконият беради.

Магистратура дастури тўғрисидаги батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин:

ҳттпс://www.волгатеч.нет/Жеан_Моннет_cентре/мастер_программес/мезҳдународное-сотрудничество-в-лесном-комплексе-и-природоползовании.пҳп

Ушбу танловда иштирок этмоқчи бўлган номзодлар жорий йилнинг 15 июлига қадар институтнинг Ердан фойдаланиш кафедраси таянч докторанти Илҳом Абдураҳмановга телеграм орқали (ҳттпс://т.ме/ИлҳомИсакович) мурожаат этишлари лозим.