Индонезия давлатининг «Ривожланаётган мамлакатлар билан ҳамкорлик дастурлари» номли стипендия дастури

Индонезия давлати магистратура ҳамда докторантурада таълим олишни истаганлар учун стипендия дастурларини эълон қилади. Мазкур стипендия дастури қуйидаги йўналишлар гуманитар, техника, аниқ ва табиий фанлар ва ҳоказо бўйича Индонезиянинг ривожланган 16 та ОТМлардан бирида ўқиш имкониятини беради.

Стипендия доирасида қуйидаги ҳаражатлар қопланиб берилади:

  • Транспорт (бориш ва қайтиш);
  • Суғурта;
  • Яшаш учун ҳаражатлар

Аризалар жорий йилнинг 12-апрелига қадар онлине тарзида қабул қилинади.

Индонезия давлатининг стипендия дастури тўғрисидаги батафсил маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин.

www.knb.ristekdikti.go.id