Лойиҳа доирасида инглиз тили курсларини ташкил қилиш бўйича таълим муассасаси аниқланди

Институтда амалга оширилаётган “Хорижий университетлардаги инновацион ечимларни жорий этиш орқали қишлоқ хўжалигида муҳандис кадрларни тайёрлаш дастурларини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида ташкил этиладиган инглиз тили курсларида дарс машғулотларини олиб бориш учун эълон қилинган танловда 4 та нодавлат таълим муассасалари ва 1 та хорижий корхона МЧЖ ўз таклифлари билан иштирок этдилар. Лойиҳага консультантларни танлаш ва жалб қилиш гуруҳи томонидан тушган таклифлар атрофлича ўрганилиб профессор-ўқитувчиларга инглиз тили курсларини ташкил қилиш ва дарс машғулотларини олиб боришда ҳамкорлик қилиш учун «Easy Talk» нодавлат таълим муассасаси танлаб олинди. «Easy Talk» НТМ билан ҳамкорликда ташкил қилинадиган курсларни 29 апрелдан бошлаш режалаштирилган.

Лойиҳа техник координатори М.Амонов ахбороти