2019-2020 ўқув йили учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича  магистратура мутахассисликларига ўқишга таклиф этади!

ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ BA ҚИШЛОҚ ХЎЖAЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ МУҲАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ

2019-2020 ўқув йили учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича  магистратура мутахассисликларига ўқишга таклиф этади!

 

Ҳурматли халқаро магистратура абитуриентлари!

Сизларни мамлакатимизнинг қишлоқ ва сув хўжалиги, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишни бошқариш соҳалари учун юқори малакали рақобатбардош, илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш мақсадида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти халқаро магистратурасига ўқишга таклиф этади. Кириш синовлари инглиз тилида мутахассислик фани ва чет тили бўйича ўтказилади. Ўқув жараёни кредит тизими асосида ташкил этилган.

 

Танловда қатнашиш учун қуйидаги хужжатлар талаб этилади:

- олий маълумот тўғрисидаги хужжатнинг асл нусхаси ҳамда унга илова;

- 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосуръат;

- 086-У-шаклдаги тиббий маълумотнома;

- паспорт нусхаси;

- халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TDN3), CEFR бўйича камида B2) ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги B2 ёки С1 даражасидаги сертификат), агар мавжуд бўлса.

Хужжатлар 2019 йил 10 августгача қабул қилинади.