Мирзаахмедов Анваржон Турсуновичнинг диссертация иши ҳимояси
Мирзаахмедов Анваржон Турсуновичнинг 05.07.01–“Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” ихтисослигида “Ғўзапояли далаларга буғдой экадиган ёйсимон пичоқли эккичнинг параметрларини асослаш” мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи DSc.27.06.2017.Т.10.01 рақамли Илмий Кенгашнинг 2019 йил 2 ноябр соат 14-00 даги мажлисида бўлиб ўтади (Манзил: 100000, Тошкент, Қори Ниёзий кўчаси, 39-уй. Тел.: (+99871) 237-09-45, факс: (+99871) 237-38-79, e-mail: admin@tiiame.uz).