Халқаро магистратурада ўқишни хохлайдиган абитуриентлар диққатига!

 “Икки томонлама диплом (double degree)” лойиҳаси томонидан тақдим этилган халқаро магистратурага қабул давом этади.

Халқаро магистратура ТИҚХММИ ташаббуси билан “Атроф Муҳит Муҳофазаси” мутахассислиги бўйича кадрларни атроф муҳит муҳофазаси ва қишлоқ хўжалиги сохасида дунёнинг лидери бўлмиш (QS world university ranking 2018 – версияси бўйича 1-ўрин) нуфузли Вагенинген Университети (Нидерландия) билан биргаликда 2004 – йилдан буён амалга оширилади.

Жорий йилда, “икки томонлама диплом” лойиҳасига Мичиган Штати Университети (АҚШ) ва Словак Қишлоқ Хўжалиги Университети (Словакия) ҳам қўшилди. Бу дастур доирасидаги ўтилинадиган дарслар инглиз тилида олиб борилади ва 1-босқични муваффақиятли тамомлаган магистрантлар юқорида санаб ўтилган хорижнинг нуфузли университетларидан бирига 2-босқични давом эттиришга жўнатилинади ҳамда икки универистетнинг (ТИҚХММИ ва юқоридаги университетлардан бири) дипломига эга бўлади.

Номзодга қўйиладиган минимал талаблар:

• Бакалавр босқичидаги ўзлаштирилган рейтинг кўрсаткичи 71 баллдан кам бўмаслиги керак

• IELTS 5 ва ундан юқори

Мурожаат учун телефонлар ва e-mail:

khasanov19@inbox.ru

(1) +998946711776

(2) +998712371934