Қалбимизда доимо яшайсиз ҳурматли УСТОЗ.
Республика олий таълим кенгаши раиси, институтимиз ректори, иқтисод фанлари доктори, профессор Ўктам Пардаевич Умурзоқов жорий йилнинг 26 июль куни 69 ёшида вафот этди. Ўктам Пардаевич Умурзоқов-Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти битирувчиси. Бутун умри шу институт билан чамбарчас боғлиқ. Меҳнат фаолияти давомида институтда кичик илмий ходим, лаборатория мудири, ассистент, доцент, “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети декани, Илмий ишлар бўйича проректор, Ўқув ишлари бўйича проректор, ректор маслахатчиси, ҳамда институт ректори лавозимларида самарали иш фаолиятини олиб борган. У киши рахбарлигида институтимиз жахоннинг кўзга кўринган нуфузли институтлар қаторига қўшилди. Бундан ташқари Республикамизда таълим сифатини такомиллаштириш жараёнида ўзлари бош бўлиб, юқори марраларга эришдилар. Ўктам Пардаевичнинг илмий фаолияти давомида қишлоқ хўжалигини механизациялаш ҳамда унинг иқтисодиётини ривожлантириш бўйича яратган илмий асарлари, дарсликлари, ўқув қўлланмалари, монографиялари келажак авлод учун катта дастур бўлиб хизмат қилади. Ўктам Пардаевич хақиқий ватанпарвар, халол, самимий ва ўз сохасининг энг етук мутахасиси ҳамда ёш авлодни етук инсон бўлиб тарбиялашга умрини бахшида қилган буюк инсон сифатида қалбимизда, хотирамизда абадий яшайди.
“Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети жамоаси