Ислом тараққиёт банки 2019-2020 йиллар учун стипендия дастурини эълон қилади
Ислом тараққиёт банки хорижда таълим олиш ёки илмий иш билан шуғулланувчилар учун турли йўналиш, мутахассислик ва ихтисосликлар бўйича стипендия дастурларини эълон қилади. Стипендия дастури бакалавриатура, магистратура ҳамда докторантурада ўқишни истаганлар учун мўлжалланган бўлиб, грант доирасида қуйидаги ҳаражатлар тўлиқ қобланиб берилалди:
- бепул таълим;
- турар жой;
- ойлик стипендия;
- йўл ҳаржатлари.
Мазкур дастур бўйича батафсил маълумотни қуйидаги ҳаволалар орқали олишингиз мумкин:
www.isdb.org ёки www.isdbscholarships.smartsimple.com
Ҳужжатлар жорий йилнинг 28 февралига қадар онлайн тарзда қабул қилинади.