USCHOOL дан бир йиллик курс учун сертификат

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йилнинг 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида 2021 йил учун устувор фан йўналишлари этиб Физика ва Хорижий тилларни ўқитиш, деб белгилаб берилди. Шу билан бирга, институтимизда талабаларнинг хорижий тилларни билиш даражасини янада ошириш мақсадида олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг давоми сифатида танлов эълон қилинади.

Шу боис, институтнинг Халқаро ҳамкорлик бўлими ва USCHOOL ўқув маркази билан ҳамкорликда танлов ташкил этилади. Танлов ғолибига бир йил учун USCHOOLда бепул инглиз тили курсида ўқиш учун сертификат берилади. Танловда иштирок этиш талаблари қуйидагича:

  1. ТИҚХММИ талабаси бўлиши лозим;
  2. Ўзлаштириш кўрсаткичи яхши ва аъло баҳолардан иборат бўлиши лозим (рейтинг дафтарчаси нусхаси);
  3. Махсус ариза бланкасини тўлдирилиши лозим. Иншода нега айнан сизга ушбу имкониятни беришимиз кераклиги ёритиб беринг. Умумий ҳажми 3 бетдан ошмаслиги лозим.

Топшириш муддати: 2021 йил 2 феврал, соат 17.00

Топшириш манзили: Институтнинг Халқаро ҳамкорлик бўлими, 11-бинонинг 306-хонаси

Маълумот учун: USCHOOL инглиз тили курслари билан Тошкент шаҳрида юқори мавқега эга ўқув маркази ҳисобланади. 5 босқичдан иборат инглиз тили курслари, жумладан IELTS курси ҳам мавжуд. Бошланғичдан то профессионал (advanced) даражагача босқичларни қамраб олган. Ушбу ўқув маркази институт 11-биноси 8 қаватида жойлашган.

USCHOOL Грант танлови учун АРИЗА