“Қишлоқ ва сув хўжалигида давлат-хусусий шерикчилигини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва амалга ошириш механизмлари” мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани
2019 йил 1-2 май кунлари ўтказиладиган “Қишлоқ ва сув хўжалигида давлат-хусусий шерикчилигини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва амалга ошириш механизмлари” мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани
АХБОРОТ ХАТИ
Анжуманнинг асосий мақсади: Қишлоқ ва сув хўжалигида давлат-хусусий шерикчилик механизмини шакллантириш ва ривожлантириш, бу борада хорижий тажрибаларни ўрганиш асосида соҳани ривожлантириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
Анжуманда қуйидаги илмий йўналишларда иш олиб борилади:
- Сув хўжалиги ва мелиорация масалалари ҳамда сув хўжалиги соҳасида давлат-хусусий шерикчилиги: муаммолар ва ечимлар.
- Экологик инновациялар ва уларни жорий этиш ҳамда давлат-хусусий шерикчилиги муаммолари.
- Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш, соҳада давлат-хусусий шерикчилиги лойиҳаларини амалга ошириш йўналишлари.
- Сув хўжалигини автоматлаштириш ва электрлаштириш масалалари.
- Қишлоқ ва сув хўжалигида инновацион техника ва технологияларни жорий этиш ҳамда уларда давлат-хусусий шерикчилигини қўллаш.
- Ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда қишлоқ ва сув хўжалигида давлат-хусусий шерикчилигини ташкил этиш ва бошқариш.
- Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида давлат-хусусий шерикчилиги бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш муаммолари.
- Мамлакат иқтисодиётининг бошқа тармоқ ва соҳаларида (таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, коммунал хўжалиги, давлат бошқаруви ва бошқалар) давлат-хусусий шерикчилигининг маҳаллий ва хорижий тажрибалари.
Расмийлаштиришга оид талаблар: Матн ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади. Тақдим қилинадиган материал аннотация, матн, жадвал, расм ва фойдаланилган адабиётлар руйхати билан 5 бетгача бўлиши, А-4 ўлчамли оқ қоғозда тўлиқ саҳифаланиб, Word 2003 тахрирлагичда Times New Roman 12 шрифтида 1,0 интервалда пухта тахрирланган ҳолда тайёрланиши керак. Электрон шакли билан (USB-флешкада) тақдим этилади. Матн ўнг томондан 2,2 см, чап томондан 2,3 см, юқоридан 2,0 см, пастдан 2,0 см хошия қолдириб тайёрланади.
Маъруза сарлавҳаси катта ҳарфлар билан марказлашган ҳолда қорайтириб ёзилади, кейинги қаторга муаллиф(лар)нинг Ф.И.Ш. иш жойи кўрсатилади. Сўнгра бир интервал ташлаб мавзунинг аннотацияси, кейин асосий мақсади берилади ва яна бир интервал ташлаб асосий матн жойлаштирилади.
Мақолалар ҳолда 2019 йилнинг 18 апрель санасига қадар қабул қилинади.
Ташкилий қўмита манзили: 100000 Тошкент ш., Қори-Ниёзий кўчаси, 39 уй. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти. Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш факультети. Б-бино, 202-хона.
Тел: (93) 553-33-40, (90) 167-03-50. Электрон манзил: dav-hus-sh2019@mail.ru