Хатамов Бобамурод Араббаевичнинг диссертация иши ҳимояси

2019 йил 3 май соат 14-00 Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи DSc.27.06.2017.Т.10.01 рақамли Илмий Кенгашнинг йиғилиши ўтказилади.

 

КУН ТАРТИБИ

Талабгор Хатамов Бобамурод Араббаевичнинг “Маккажўхорини донга қобиқли сўта кўринишида йиғадиган машина ишчи органларининг параметрларини асослаш” мавзусидаги “05.07.01–“Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” ихтисослигида техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси бўлиб ўтади .

Илмий семинар ўтказилиш жойи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, В-бино, 6-маърузалар зали, соат 14-00.

Кенгашнинг илмий котиби т.ф.д., к.и.х.      К.Д.Астанақулов