IELTS ва CEFR сертификатига эга талабаларни иқтидорли ёшлар жамоасига таклиф қиламиз

   Биз турли факултетлардан IELTS ва CEFR халқаро сертификатларига эга бўлган иқтидорли ёшларни Касбий Ривожлантириш Марказида ташкил этилаётган Gifted Students курсларига таклиф етамиз. Сертификатга эга номзодларимиз деканатларга сертификатларини тақдим қилишлари ёки guzaleshchanova1979@gmail.com электрон манзилига юборишлари мумкин. Курс ўз фаолиятини жорий йилнинг декабр ойидан бошлайди. Ушбу курсда талабалар хорижий ҳамкор университет талабалари билан wебинарларда қатнашишслари, илмий конференсияларда мақолалари билан иштирок этишлари ва халқаро имтихонлрда янада юқори натижаларга эришилишига яқиндан ёрдам берилади. Машғулотларда шунингдек дебат, викторина, филмлар намойиши ва турли оилй таълим муассасалари талабалари билан халқаро хорижий танловларда иштирок етиш имкониятига ега бўлишади. Институтда ўтказилиши режалаштирилган турли грант лойихаларда ва халқаро конференсияларда иштирок етиш ва хорижий тилни доимий ривожлантириб борилишига алохида аҳамият берилади. Машгулотлар талабаларнинг даражаларига мувофиқ аудитория ва онлайн дастурлари орқали олиб борилади. Машғулотлар тажрибали ўқитувчилар томонидан Британия Кенгашининг замонавий ахборот ресурслари асосида ташкил етилади. Ушбу курсларни муваффақиятли тугатган қатнашувчиларга сертификатлар берилади.
 
Ўтказилиш жойи: Касбий Ривожлантириш Маркази
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти
Имкониятни қўлдан бой берманг!
Профессионал ривожланишда биринчи бўлинг!
Ўз вақтида рўйхатдан ўтинг!
Қўшимча маълумот учун: "Инглиз тили" кафедраси катта ўқитувчиси
тел: +99894 6378246 Гўзал Ешчанова