“Чехияда олий таълим олиш имкониятлари” бўйича тақдимотни ўтказиб юборманг!
Чехия Республикасининг Саноат ва савдо вазири Марта Новакова бошчилигида ишбилармонлар делегацияси ташрифи режалаштирилган. Ушбу ташриф доирасида Чехиянинг Прага Метрополитан университети вакили д-р Ярослав Галик томонидан Чехияда олий таълим олиш имкониятлари хақидаги илк тақдимоти ўтказилиши кўзда тутилган.
Тақдимот давомида д-р Ярослав Галик томонидан қўйидаги маълумотлар батафсил равишда тақдим этилади:
1. Хорижий талабалар учун чех тили тайёрлов курслари;
2. Бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш имкониятлари;
3. Икки хил университет талаблари бўйича таълим олиш ва бир хил даражага эга дипломларни олиш (double-degree study programmes);
4. Прага шаҳридаги ёзги инглиз тилини ўрганиш бўйича мактаблар
Барча қизиқувчиоарни 8 апрель куни соат 16.00дан 18.00 га қадар “Чехияда таълим олиш имкониятлари”га бағишланган тақдимотга таклиф қилиб қоламиз.
Тақдимот манзили: Wyndham меҳмонхонаси, Самарканд зали.