“Smart Management” “Ақлли бошқарув” мавзусида давра суҳбати

11 октябрь соат 10-00 да институтнинг Илмий кенгаш залида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси “Бошқарув кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш” факультети декани сиёсий фанлар доктори Хасанов Отабек Абдирашидовичнинг “Smart Management” “Ақлли бошқарув” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтади. Шу муносабат билан барча проректорлар, факультет деканлари, бўлим бошлиқлари ҳамда кафедра мудирларини ушбу давра суҳбатида иштирок этишларини сўраймиз.