Ҳурматли институтимиз талабалари ва профессор-ўқитувчилари!

Сизда хорижий мамлакатларда таълим олиш, малака ошириш, стажировка ва турли халқаро курсларда иштирок этиш истаги борми? Орзуингизни қандай амалга ошириш йўлини излаяпсизми?

Бу борада сизга ёрдам бериш учун институт Халқаро алоқалар бўлими «tiiame-bright-future» номли гуруҳ ташкил этганини маълум қиламиз. Ушбу гуруҳ институт талаба, магистрант, докторант ва ёш олимлари ҳамда профессор-ўқитувчиларига халқаро грант, стипендия, лойиҳа, танлов, конференция ва семинарлар тўғрисида маълумотлар етказиш, тушунтириш, муҳокама қилиш ҳамда бу йўналишда уларга кўмаклашиш мақсадида яратилган.

1.Гуруҳнинг интернет манзили: https://groups.google.com/forum/#!forum/tiiame-bright-future

Гуруҳнинг фаcебоок манзили: https://www.facebook.com/groups/1919546504951139

3.Гуруҳнинг электрон манзили: tiiame-bright-future@googlegroups.com

Гуруҳнинг телеграм манзили: https://t.me/tiiamebrightfuture

3. Гуруҳга аъзо бўлиш учун электрон почта манзилларингизни қуйидаги телефон рақамларига юборишингиз мумкин:

+99891 279 00 07

+99893 299 02 66