Институт талабалари ўртасида ўтказиладиган “Йил талабаси” танлови тўғрисида НИЗОМ
Институтнинг 2018 йил майдаги
_____А/Ф – сонли буйруғига 1 – илова
Институт талабалари ўртасида ўтказиладиган
“Йил талабаси” танлови тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
- Ушбу Низом институтда таҳсил олаётган талабалар ўртасида “Йил талабаси” танловини (кейинги ўринларда Танлов деб аталади) ўтказиш тартибини белгилайди.
Мазкур Низомнинг амал қилиши хорижий институтларнинг филиалларига, шунингдек ҳарбий институтларига нисбатан татбиқ этилмайди.
- Танловнинг максади жамиятга ва давлатимизга етук ёш ва ракобатбардош кадрларни тайёрлаш, ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш ва интелектуал с ал охи яти ни ошириш хамда уларга уз идтидор ва салохдятини намоён этишга имкониятлар яратиш, таяабаларда ташаббускорлик, ватанпарварлик, фидойилик фазилатлари ва жамоатчилик кобилиятини карор топтириш, уз касбини севиш, илм-фанга иштиёк; ва юрт келажагига дахлдорлик туйгуларини юксалтириш, талабалик нуфузини оширишдан иборат.
- “Йил талабаси” танлови босқичма - босқич, ушбу Низомнинг 2 - иловасидаги схемага мувофиқ равишда ўтказилади ва қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:
а) Танловнинг биринчи - институт босқичи ҳар бир институтда ўтказилади;
б) Танловнинг иккинчи — республика боскичи Тошкент шаҳрида ёки Ташкилий қўмита қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда сайёр равишда ўтказилиши мумкин.
- Қуйидагилар танлов ўтказишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
а) биринчи - институт босқичида ректор (директор) бошчилигида тегишли мутахассислар таркибидан Танлов комиссияси ташкил этилиб, улар томонидан:
ҳар бир институтда ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш асосида Танловга тавсия этилган талабаларнинг тақдимотини ташкил этиш;
Танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган фанларни ўзлаштириш натижалари, жамоатчилик ишлари ва эришилган ютуқлар акс этган ҳужжатларни, талабаларнинг илмий ва ижодий ишларини қабул қилиш ва ўрганиш асносида таҳлил этиш;
Танлов иштирокчиларининг дарслардаги иштироки, фаоллик даражаси, етакчилик қобилиятини кузатиш ва баҳолаш;
ғолибларни аниқлашда танлов иштирокчиси бўлган талабага фақат у таҳсил олаётган факультет талабалари томонидан (бир талаба бир иштирокчига бир маротаба) берилган овозни инобатга олиш ва ғолиб деб топилган иштирокчига танловнинг республика босқичида қатнашиши учун тавсияномалар бериш;
б)иккинчи, республика босқичида Ташкилий қўмита ва Танлов комиссияси томонидан:
институт томонидан тақдим этилган тавсия ҳужжатларини ва Танлов иштирокчиларининг тақдимот материалларини қабул қилиш, ўрганиш ва таҳлил этиш асосида республика 6осқичи иштирокчиларини аниқлаш;
саралаб олинган Танлов иштирокчилари томонидан тайёрланган материаллар тақдимотини ташкил этиш ва ўтказиш;
йўналишлар бўйича Танлов иштирокчиларини баҳолаш ва ғолибларини аниқлаш;
Танлов ғолибларининг моддий ва маънавий рағбатлантирилишини ташкил қилиш;
Танлов ўтиши ва натижаларининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этиш ишлари амалга оширилади.
- Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
а) “Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси”, бунда талабанинг олий ўқув юртига киргандан бошлаб фанларни ўзлаштириш ва ўқув жараёнлардаги иштироки ва фаоллиги, чоп этилган мақола ва тезислари ҳамда уларнинг мазмун - моҳияти, долзарблигига оид ишлар кўриб чиқилади;
б) “Йилнинг энг ташаббускор талабаси”, бунда талабанинг институт, Ёшлар иттифоқи ва бошқа жамоат ташкилотларидаги жамоатчилик иштироки, фаоллик даражаси, намунавий ишлари, ташкилотчилик қобилияти ва шу асосда ўзи ташкил этган тадбирлар мазмуни, эришган ютуқлари кўриб чиқилади;
в) “Йилнинг ихтирочи талабаси”, бунда талаба томонидан яратилган илмий ишлар, ихтиролар, инновацион ғоялари, рационализаторлик таклифлари, уларнинг янгилиги, долзарблиги ва илмий аҳамияти кўриб чиқилади;
г) “Йилнинг спортчи талабаси”, бунда талабанинг спорт соҳасидаги ютуқлари ва эришган натижалари кўриб чиқилади;
д) “Йилиинг ижодкор талабаси”, бунда талабанинг санъат, адабиёт, маданият ва бошқа соҳадаги ижодий ишлари ва эришган натижалари кўриб чиқилади.
Шунингдек, Танловнинг якуний босқичида Ташкилий қўмита томонидан махсус номинациялар бўйича ғолиблар аниланиши мумкин.
II. Танловнинг институтдаги босқичини ташкил этиш тартиби
6. Танловнинг институтдаги босқичи ҳар йили сентябрь - октябрь ойларида ўтказилади.
7. Танловнинг институт босқичи ўтказилганлиги тўғрисидаги йиғилиш баённомаси ректор томонидан шакллантирилган Танлов комиссияси аъзолари имзоси билан тасдиқланади ва ғолиб тўғрисидаги маълумотлар йиғма жилди 25 октябрдан бошлаб 5 иш куни мобайнида Республика ташкилий қўмитасига тақдим этилади.
8. Танлов комиссияси институтнинг маъмурий - бошқарув ходимлари, мутахассис – ўқитувчилар, ташқаридан жалб этилган тегишли мутахассислар, жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат таркибда ташкил этилади.
9. Танлов комиссияси қуйидаги функцияларни бажаради:
танловнинг институтдаги босқичи ахборот таъминотини ташкил қилади;
танлов иштирокчиларидан буюртманомалар ва материалларни қабул Қилишни ташкил этади;
танлов иштирокчиси тақдим этган ҳужжатларни ҳамда дарсларда ва жамоат ишларидаги иштироки сифатини баҳолайди;
танлов иштирокчиси бўлган талабани баҳолашда фақат у таҳсил олаётган факультет талабалари томонидан (бир талаба бир иштирокчига бир маротаба) берилган овозни инобатга олади;
мазкур институтда ўқиб келаётган 2, 3 ва 4 - босқич талабалари танлов иштирокчиси бўлиши мумкин.
10. Танловнинг институт босқичида иштирок этиш истагини билдирган талабалар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўплами тегишли факультет деканати томонидан сараланади ва 25 сентябрдан бошлаб 20 иш куни мобайнида ҳужжатлар тўпламини қоғозда ва электрон шаклда Танлов комиссиясига тавсия этилади.
11. Иштирокчига тегишли бўлган қуйидаги ҳужжатлар тўплами факультет деканати томонидан тайёрланади ва Танлов комиссиясига тақдим этилади:
- танлов иштирокчисининг қобилияти, фанларни ўзлаштириш даражаси, етакчилик қобилияти, эришган ютуқлари, дарслардаги фаол иштироки, талабаларга ўрнак бўладиган томонлари ва жамоат ишларидаги фаолияти ҳақидаги маълумотлар баён этилган икки бетдан ошмайдиган ҳажмдаги тақдимнома;
- танлов иштирокчисининг фанларни ўзлаштириш натижалари акс этган ҳужжатлар (баҳоларни қайд этиш варақалари, талабанинг баҳоларни ўзлаштириш синов дафтарчаси) нусхалари;
- танлов иштирокчисининг нашр этилган илмий, илмий - услубий, ижодий ишлари, уларга тегишли мутахассислардан олинган тақризлар билан бирга;
- турли тадбирлар, танловларда фахрий ёрлиқлар ва дипломлар билан тақдирланганлиги тўғрисидаги маълумотлар (нусхалари илова қилинади);
- грантларда иштирок этганлиги тўғрисидаги маълумот, грантнинг номи, молиялаштириш ҳажми, иштирокнинг шакли ва даражаси кўрсатилади;
- конференциялардаги иштироки ҳақидаги маълумотлар, уларда мақоми ва номи, ўтказилган жойи, шахсан иштирок этиш даражаси (маърузачи, хам маърузачи, ташкилотчи) кўрсатилади;
- ҳужжатлар тўпламига киритилган материаллар ва ахборотларда Танлов иштирокчисининг институтга киргандан сўнгги фаолиятига доир маълумотлар бўлиши лозим.
Юқорида зикр этилган ҳужжатларга қўшимча равишда ҳар бир иштирокчи (алоҳида белгиланган кунларда) Танлов комиссияси олдида ўзлари ҳақида маълумот бериш (таништирув) жараёнини амалга оширадилар ҳамда ижтимоий - сиёсий билимлари (мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояси, фуқаролар ҳуқуқий билимларини ошириш борасидаги амалий ишлар, ички ва ташқи сиёсат ва ҳ,к.) юзасидан суҳбатдан ўтадилар.
12. Танлов комиссияси, иштирокчиларнинг ҳужжатлари тўплами, дарсларда ва жамоат ишларида иштироки сифатини, шунингдек иштирокчи билан индивидуал ўтказилган суҳбат доирасида олинган маълумотларни баҳолаш натижаларини ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир номинация бўйича ғолибларни (1,2,3 - ўринларни) аниқлайди ва биринчи ўрин совриндорларини танловнинг республика босқичида қатнашиш учун тавсия этади.
13. Номинациялар бўйича 1,2 ва 3 - ўринларни эгаллаган ғолиблар институтнинг фахрий ёрлиғи билан мукофотланади ҳамда тегишли равишда, энг кам ойлик иш ҳақининг етти баробари, олти баробари ҳамда беш баробари миқдоридаги пул маблағлари билан моддий рағбатлантирилади.
14. Моддий рағбатлантириш учун пул маблағлари институт ректорининг буйруғи асосида институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ажратилади.
III. Танлов ташкилотчилари ва таъсисчилари
- Танловнинг республика босқичи ҳар йили ноябрь - декабрь ойларида ўтказилади.
Танловнинг республика босқичини ўтказиш ташкилий қўмитаси (кейинги ўринларда Ташкилий қўмита деб аталади) таркиби Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади. Ташкилий қўмита таркибига тасарруфида институт бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг вакиллари киритилади.
- Қуйидагилар Ташкилий қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Танловни ўтказиш муддатларини белгилаш;
Танловни юкори ташкилий даражада утказиш;
Хдр бир номинация буйича алохдда танлов комиссияси (экспертлар гурухи) таркибини шакллантириш; ’ г
Х,ар бир номинация буйича бах,олаш мезонларини ишлаб чикиш;
Танлов доирасида утказиладиган тадбирларни ёритиб бориш учун оммавий ахборот воситаларини жалб этиш.
- Ташкилий қўмита, қоидага кўра, раис, раис ўринбосари, Ташкилий қўмита котиби ва аъзоларидан иборат таркибда шакллантирилади.
Ташкилий қўмита раиси, раиснинг ўринбосари ва котиби унинг аъзолари орасидан сайланади.
- Ташкилий қўмита раиси:
Ташкилий қўмита мажлиси кун тартибини белгилайди ва уни ўтказади;
Ташкилий қўмита қарорларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Ташкилий қўмита аъзоларига юкланган вазифаларни бажариш бўйича ишларни мувофиқлаштиради.
- Ташкилий қўмита аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ташкилий қўмита мажлисларида кўриб чиқилаётган масалаларни муҳокама қилишда ва ҳал этишда қатнашиш;
кўриб чиқилаётган масалалар бўйича хулосалар тақдим этиш.
Ташкилий қўмита фаолиятида иштирок этиш жамоатчилик асосида амалга оширилади.
- Ташкилий қўмита мажлисини раис, у бўлмаганда эса раис ўринбосари бошқаради.
Ташкилий қўмита мажлиси аъзоларининг учдан икки қисми қатнашганда ваколатли ҳисобланади.
- Ташкилий қўмита котиби:
Ташкилий қўмита мажлисига барча зарур ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
Ташкилий қўмита раиси билан мажлиснинг ўтказиладиган жойи ва вақтини келишади;
Ташкилий қўмита аъзоларини мажлиснинг ўтказилиш санаси, жойи ва кун тартибидан хабардор қилади;
Ташкилий қўмита мажлисларининг кун тартибидаги масалалар бўйича ўтказилишини ташкил этади;
Ташкилий қўмита мажлиси баённомаларини расмийлаштиради ва тасдиқлангандан сўнг Ташкилий қўмита аъзоларига ва манфаатдор ташкилотларга юборади.
- Ташкилий қўмита қарори аъзоларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда Ташкилий қўмита раисининг овози ҳал Қилувчи ҳисобланади.
- Ташкилий қўмитанинг иш тартиби у тасдиқлайдиган Регламент асосида белгиланади.
- Танловнинг таъсисчиси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳисобланади:
- Таъсисчи танловнинг барча босқичларини ташкиллаштириш ва ўтказиш жараёнида Ташкилий қўмита томонидан қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлашда бевосита ҳамкорлик қилади ва ўз вакилларининг Ташкилий қўмита аъзоси сифатида самарали ишлаши учун шарт - шароитлар яратади.
IV. Танловнинг республика босқичини ўтказиш
- Танлов комиссияларннинг ҳар бир номинация бўйича таркиблари Республика Ташкилий қўмитаси томонидан тасдиқланади.
- Танловнинг Республика босқичи икки турда ўтказилади:
Биринчи турда - Танлов комиссиялари тақдим этилган иштирокчиларнинг ҳужжатларини 10 иш куни мобайнида кўриб чиқади ҳамда ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган мезонлар асосида иккинчи тур иштирокчиларини аниқлайди.
Иккинчи турда - иштирокчилар:
- ўзлари ҳакида маълумот бериш (таништирув) жараёнини амалга оширадилар;
- ижтимоий - сиёсий билимлари (мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояси, фуқаролар ҳуқуқини билимларини ошириш борасидаги амалий ишлар, ички ва ташқи сиёсат ва ҳ.к.) юзасидан суҳбатдан ўтадилар
- ўз йўналиши (номинация) бўйича тақдимотларини намойиш этадилар, мазкур жараёнда уларга ўз илмий - ижодий салоҳияти ва қизиқишларини намоён этиш имконияти берилади (бунда Танлов комиссияси аъзолари томонидан иштирокчига қўшимча саволлар берилиши ва баъзи масалаларга аниқликлар киритилиши мумкин).
- Иштирокчиларнинг Тақдимотини ўтказиш муддати ноябрь ойининг иккинчи ярми мобайнида Ташкилий қўмита томонидан белгиланган кунда ҳар бир номинация бўйича алоҳида ўтказилади.
- Танлов комиссиялари танлов ишлари тақдимотини баҳолашда Ташкилий қўмита томонидан ишлаб чиқилган, номинация бўйича мезонларга амал қилади. Танлов комиссиялари мажлислари баённомалари Ташкилий қўмита раиси томонидан тасдиқланади.
- Зарур ҳолатларда, Ташкилий қўмита ҳужжатларни топшириш ва Танлов комиссиясининг иш босқичлари муддатини ўзгартириш ҳуқуқига эга.
- Танловнинг республика босқичида ҳар бир номинациялар бўйича 1, 2 ва 3 -ўрин совриндорлари бўлган иштирокчилар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тегишли даражадаги дипломлари билан тақдирланадилар ва 1 - ўрин соҳибига энг кам иш ҳақининг 10 баробари миқдорида, 2 - ўрин соҳибига энг кам иш ҳақининг 8 баробари миқдорида ва 2 - ўрин соҳибига энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдорида пул мукофоти ҳамда шунингдек, танлов статуэткаси, диплом, фахрий ёрлиқ, гулдаста бериш тизими жорий этилади.
- Танлов ғолибларини моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи асосида олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
- Танлов ғолиблари институтнинг ҳомий ташкилотлари томонидан қўшимча равишда рағбатлантирилиши мумкин.
- Тасарруфида институт бўлган вазирликлар ва идоралар ўзларининг ҳисобидан танлов ғолибларини қўшимча равишда пул маблағлари билан моддий рағбатлантиришга ҳақлидир.
- Ғолибларни мукофотлаш тадбири декабрь ойининг иккинчи ўн кунлигида тантанали вазиятда ўтказилади.
- Танловга тақдим этилган ҳужжатлар қайтарилмайди.
- Мазкур низом талабларини бузган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Институтнинг 2018 йил майдаги
_____А/Ф - сонли буйруғига 2 - илова
Институтнинг 2018 йил майдаги
_____А/Ф – сонли буйруғига 3 - илова
Институт талабалари ўртасида “Йил талабаси” танловни ўтказиш
бўйича институт Ташкилий қўмитаси
ТАРКИБИ
№ |
Ф.И.Ш |
Лавозими |
1. |
Ў.Умурзаков |
Ректор, Ташкилий қўмита раҳбари |
2. |
Б.Мирзаев |
Ўқув ишлари бўйича проректор, Ташкилий қўмита раҳбари ўринбосари |
Аъзолар: |
||
3. |
Қ.Шавазов |
Маънавий - маърифий ишлар бўйича проректор |
4. |
Т.Султонов |
Илмий ишлар бўйича проректор |
5. |
Э.Фармонов |
ҚХМ факультети декани |
6. |
А.Фатхуллаев |
ГМ факультети декани |
7. |
Б.Хасанов |
ГҚ факультети декани |
8. |
О.Кучаров |
ИваМ факультети декани |
9. |
З.Муқимов |
ЕФ ва ЕК факультети декани |
10. |
Б.Норов |
ГИМ факультети декани |
11. |
А.Гаппаров |
ҚСХАваЭ факультети декани |
12. |
М.Норқобилов |
Жисмоний маданият ва спорт кафедраси мудири |
13. |
З.Хафизова |
Хотин - қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси |
14. |
Ф.Ирисов |
Касаба уюшмаси қўмитаси раиси |
15. |
Р.Жуманиёзов |
Ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўлими бошлиғи |
16. |
А.Бердимуродов |
Ёшлар иттифоқи институт Кенгаши етакчиси |