ЮНЕСКОнинг Банкокдаги ваколатхонаси “COVID-19” пандемияси даврида ёшларга йўналтирилган қуйидаги икки лойиҳани ишлаб чиқмоқда

Биринчи лойиҳа: “Ёш тадқиқотчилар” деб номланади ва ёшларга тадқиқотларни амалга оширишга кенг имкониятлар яратади. Ёш тадқиқотчилар Ирландия (Голвей) Миллий университети ва Пенсильвания штати университети устозлари бошчилигидаги кичик гуруҳ машғулотларида иштирок этадилар. Мазкур лойиҳани биринчи қисмида ёш тадқиқотчилар ўртасида сўровнома ўтказилади, ЮНЕСКО томонидан ёшлар фикри ўрганилади ва таҳлил этилади. Лойиҳанинг иккинчи қисмида тадқиқотчилар танлаб олинади ва онлайн ўқув машғулотларида иштирок этади. Сўровнома қуйидаги ҳавола ва ижтимоий тармоқларда инглиз ва француз тилларида мавжуд:

Иккинчи лойиҳа: ЮНЕСКОнинг Банкокдаги ваколатхонаси ва binumi ҳамкорлигидаги #MyCOVIDStory (Менинг COVID ҳикоям) тадбирининг бир қисми бўлиб, видеолавҳа орқали ҳикояларни сўзлаб беришдан иборат.

Ёшлар мобил телефонлари ёрдамида олган видео лавҳаларни binumi дастурини қуйидаги ҳаволаларидаги ЮНЕСКО каналига жойлаштиришлари мумкин:

ЮНЕСКО лойиҳасининг асосий мақсади ёшларни илмий тадқиқотларга жалб этиш ва илмий салоҳиятини оширишдан иборат. Дунё миқёсида танлаб олинган видео ҳикоялар ЮНЕСКО каналларида оммалаштирилади.

Қўшимча маълумотлар учун ЮНЕСКОнинг ижтимоий фанлар бўйича Осиё ва Тинч океани минтақаси маслахатчиси Сю Вайз хонимга боғланиш мумкин (Ms Sue Vize: s.vize@unesco.org)