Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмасига қабул қилиш учун тавсия қилинади деб топилган талабалар диққатига!!!
“Гидромелиорация”, “Гидротехника қурилиши”, “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш”, “Қишлоқ ва сув хўжалигини автоматлаштириш ва электрлаштириш”, “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш”, “Ердан фойдаланиш ва ер кадастри” факультетлари 2-КУРС талаба (йигит)лари.
ДИҚҚАТИГА
Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида таълим олиш учун саралаш танловининг шахсий-руҳий ўрганиш бўйича психологик тестдан ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмасига қабул қилиш учун тавсия қилинади деб топилган талабалар билан умумжисмоний тайёргарлик синовлари ўтказилади:
“Гидромелиорация”, “Ердан фойдаланиш ва ер кадастри” факультетлари талабалари учун - 4 май куни соат 8-
“Гидротехника қурилиши”, “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш”, “Қишлоқ ва сув хўжалигини автоматлаштириш ва электрлаштириш”, “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” факультетлари талабалари учун - 5 май куни соат 8-00 га ЎР Мудофаа вазирлиги спорт мажмуасида йиғилиш талаб этилади.
Талабалар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи фуқаролик паспорти, талабалик гувоҳномаси ва спорт кийими (мўлжал “Саёҳат” меҳмонхонаси).
Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмасига қабул қилиш учун тавсия қилинган талабалар рўйхати факультет деканларига тақдим этилган.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш
муҳандислари институти ҳарбий кафедра маъмурияти