Институтимиз иқтидорли талабаларининг ижодий ишлари қабул қилинади
Институтимиз иқтидорли талабаларининг ижодий ишлари «Маънавият – маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш» бўлими томонидан қабул қилинади, сараланган ҳолда, ҳафтада бир маротаба институтнинг расмий сайтида эълон қилиб борилади.
Энг яхши ижод намунасини аниқлаш учун онлайн институтнинг расмий телеграмдаги канали орқали энг кўп овоз тўплаган ижодкор талаба институт фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланади. Шу билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси қошида ташкил этилган тўгаракларга тавсияномани қўлга киритади.
Барча талабаларни ушбу танловда фаол иштирок этишларини сўраб қоламиз!
“Маънавият – маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш” бўлими. Мурожаат учун тел: 237-19-87